АҚШ Мудофаа вазири Дональд Рамсфелд ҳозирча Шимолий Корея бир нечта ядро каллагини яратишга етадиган даражада плутоний ишлаб чиқаргани ҳақида маълумотга эга эмас.

Вашингтонда бўлиб ўтган брифинг пайтида Рамсфелд Шимолий Корея атрофидаги вазият юзасидан яна бир бор хавотир билдирди.
Шимолий Корея ахборот агентлигининг хабар беришича, Корея Халқ Демократик республикасининг БМТдаги вакили Нью-Йоркда америкалик дипломат билан ўтказган музокаралари пайтида, Шимолий Корея ядровий дастурининг янги ютуқлари ҳақида маълум қилган.