Малайзия Бош вазири Махатир Муҳаммад ва Украина президенти Леонид Кучма бугун Киевда учрашдилар.

Музокараларда Малайзия ва Украина ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш асосий масала ўлароқ муҳокама этилди.
Малайзия раҳбарининг тўрт кунлик Украина сафари давомида икки мамлакат орасида бир неча соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Малайзия Украинага 50 миллион доллар қарз беради. Украина бу пулга Малайзияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олади.