“Жамоат ул-Исломи” террор гуруҳи бошлиғи Фатур Раҳмон Ал-Ғози бошқа икки маҳбус билан бугун Манила қамоқхонасидан қочгани маълум қилинди.

Филипин расмийларига кўра, Ал-Ғози 2000 йилда Манилада юз берган бир неча портлашларни уюштирганликда айбланган.
Террор гуруҳи бошлиғининг қамоқдан қочиши Австралия Бош вазири Жон Ховард бугун Манилага борган пайтга тўғри келди. Австралия ва Филипин раҳбарларининг терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилишлари кутилмоқда.