Бугун Бағдодда юз берган ҳужум оқибатида яна бир Америка аскари ҳалок бўлди ва 6 аскар яраланди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, ўтган икки кун давомида Ироқнинг собиқ режимига содиқ 226 одам ҳибсга олинган ва катта миқдордаги қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар мусодара этилган.
Айни пайтда, бугун Деҳли ҳукумати Ҳиндистон тинчлик ўрнатувчи кучларини Ироққа жўнатиш ҳақидаги Вашингтон илтимосини рад этди.
Ҳиндистон расмийси унинг мамлакати фақат БМТнинг мурожаатига кўра тинчлик ўрнатувчи кучларни Ироққа юборишини маълум қилди.