Ироқдаги Америка фуқаролик маъмурияти бошлиғи Пол Бремернинг қайд этишича, мамлакатда АҚШ ҳарбийларининг қанча вақт қолиши Ироқнинг янги конституцияси қабул қилинишига ва эркин ва адолатли сайловлар ўтказилишига боғлиқ.

Айни пайтда, сентябр ойида Ироқдан тахминан 9 минг Америка аскарини олиб чиқиш режаси ҳозирча бекор қилингани билдирилди. Номи ошкор этилишини хоҳламаган АҚШ расмийсига кўра, бунга Ироқда Америка ҳарбийларига қарши тез-тез ҳужумлар юз бераëтгани сабаб бўлган.