1999 йилда Чеченистонда уруш бошланганидан буён Россия ҳарбий разведка хизматининг 300 ходими сепаратчи республика ҳудудида нобуд бўлган.

Буни Россия Мудофаа вазирлигининг разведка бўлими бошлиғи генерал Валентин Корабелников “Известия” газетасига маълум қилди.
Россия расмийларига кўра, чечен уруши бошланганидан буён Чеченистонда ҳалоқ бўлган россиялик аскарлар сони 4700тага етган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил ташкилотлар эса аслида бу рақам камида икки баробар кўплигини таъкидлашмоқда.
Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатларга баҳо бериш мақсадида бугун Грознийга борди.