Халқаро криминал суд биринчи бўлиб Конго Демократик Республикасига оид ишни кўриб чиқади.

Буни суд раҳбари Луис Морено-Окампо бугун Хаагада маълум қилди.
Окампога кўра, бир йил ичида Конго шимоли-шарқидаги Итури вилоятида 5 минг одамнинг геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда.
Шу вақтга қадар судга деярли 500та иш тақдим этилганини қайд этар экан, Луис Морено-Окампо, тергов жараёни ойлаб давом этиши, биринчи ишнинг судда кўриб чиқилиши эса бир неча йил талаб қилишини айтди.
Ўтган йил июл ойида таъсис этилган судга уруш жиноятлари айблари билан 75та иш юборилди.
Судга энг кўп шикоят қилганлар - Германия ва АҚШ фуқаролари ҳамда ташкилотларидир.
Вашингтон суднинг қонунийлиги юзасидан шубҳа билдириб, унинг таъсис этилишига қарши чиққан эди.