Туркманистоннинг Арманистондаги собиқ элчиси Тўйли Қурбонов АҚШ ҳукуматидан сиёсий бош пана сўради.

Еревандаги Туркман элчихонасига яқин манбааларнинг гувоҳлик беришларича, 32 яшар Қурбонов бошқа ватанига қайтиб бормаслиги ҳақида хат қолдириб, оиласи билан элчихона биносини тарк этган.
Айни пайтда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги элчи ўтган хафта лавозимидан озод этилганини маълум қилди. Бу сўнгги икки йил давомида Туркманистоннинг бешинчи элчиси хориждан сиёсий бош-пана сўраши. Мавзуга оид тафсилотлар дастуримиз давомида.