Бугун эрталаб Шимолий ва Жанубий Кореяни иккига ажратувчи харбийлардан холи худудда отишма рўй берди.

Жанубий Корея қуролли кучлари штаби матбуот вакилининг маълум қилишича, Шимолий Корея чегарачилари Жанубий Корея ҳарбий бўлинмасини ўққа тутганидан сўнг улар ўртасида отишма бошланган.
Ҳозирча, Пхенян бугунги инцидент юзасидан баёнот бермади.