Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Хельсинки федерацияси Россия расмийларини, Чеченистон ва Ингушетияда фуқаролар йўқолиши сабабларини ўрганиш учун, БМТнинг махсус вакилини таклиф этишга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, Россия ҳукумати минтақадаги қонунбузарлик ва зўравонликка чек қўйиш учун деярли ҳеч нима қилмаяпти, дея хисоблашмоқда.
Мурожаат бугун, Хельсинки федерацияси вакилларининг Чеченистон ва Ингушетияга сафаридан сўнг эълон қилинди.