Либерия Президенти Чарлз Тейлор қўзғолончиларга қарши оҳиригача курашажагини билдирди.

Қўзғолончилар шанба куни мамлакат пойтахти Монровияга бостириб киришганди.
Тейлор мамлакатга халқаро тинчликпарвар кучлар, шу жумладан АҚШ ҳарбийлари келганидан кейингина, истеъфога чиқишиини билдирди.
Расмий вашингтон ўз ҳарбийларини Тейлор истеъфосидан кейин Либерияга жўнатишини билдирди.