Афғонистон жанубидаги Покистон билан чегардош ҳудудда қаттиқ жанглар бўлгани айтилмоқда.

Тахминан 60 нафар, қуролланган гуруҳ, Афғонистон давлат чегараларини қўриқлаëтган ҳукумат харбийларига тажовуз қилган. Афғонистон ҳукумати харбийлари, Қандаҳордаги АҚШ аскарлари ва уларга тегишли вертолетлар ëрдамида, тажовузни бартараф қилишга муваффақ бўлишган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари жанг пайтида қурбонлар бўлмаганлигини айтмоқда.
Толиблар эканлиги таҳмин қилинаëтган қуролли гуруҳ Покистон ҳудудига қараб чекинган.
Афғонистон ҳукумати расмийларига кўра толиблар Покистон ҳудудидаги чегарадош туманларда яшириниб олишган.