Бугун Сеул расмийси Пхеняннинг ядровий дастурини муҳокама қилиш учун яқинда Пекинда Қўшма Штатлар, Хитой ва Шимолий Корея ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказилишини маълум қилди.

Шимолий Корея ўзининг ядровий дастури борасида чиққан келишмовчиликларни ҳал этиш учун Вашингтондан ҳужум қилмаслик тўғрисида Пхенян билан келишув имзолашни талаб қилмоқда.

Айни пайтда, АҚШ ва Жанубий кучлари ўртасида ҳарбий машқлар ўтказилиши билдирилди. Шимолий Кореянинг минтақадаги таҳдидларини қайтаришга қаратилган мазкур 12 кунлик ҳарбий машқлар 18 августда бошланади.