Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос бугун Иорданияга борди.

Унинг Иордания қироли Абдулла билан учрашиб, Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатишга қаратилган “йўл харитаси”ни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Кеча Коҳирада Аббос ва Миср президенти Ҳусни Муборак Исроил Бош вазири Ариэл Шарон билан якшанба куни бўлиб ўтган учрашув натижаларини муҳокама қилган эди.
Исроилнинг Фуқаролар ҳуқуқлари уюшмаси, деб аталмиш гуруҳи бугун ўз ҳисоботини эълон қилди. Унда Исроил аскарлари сўнгги бир йил давомида фаластинликларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани қайд этилади ва, айни вақтда, фаластинликлар террорчилик актлари қораланади.