Эрон "Ал-Қойда" раҳбарларидан бир нечтасини хибсда ушлаб турганини расман тан олди.

Бугун бу ҳақда Эрон Хафсизлик вазири Али Юнусий баёнот берди. Аммо, Вазир хибсда ушлаб турилаётган шахслар номларини айтмади.
Июн ойида Теҳрон расмийлари хибсга олинган қандайдир террорчилар тақдири ҳақида бир қатор давлатлар, шу жумладан Британия хавфсизлик ҳизматлари билан музокара олиб борилаётгани ҳақда маълумот беришган эди. Айрим манбааларга кўра, Эронда ушланган шахслар орасида "Ал-Қойда" тармоғида иккинчи шахс бўлган Аймон ал-Заухари ҳам бўлиши мумкин.