АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси муовини Стивен Хэдли Бушнинг январ ойги маърузасида кетган хатога жавобгарликни зиммасига олди.

Хэдлининг эътирофича, у Марказий разведка бошқармаси кўрсатмасига қарамай, Президент маърузасидаги Ироқ Африкадан уран сотиб олишга урингани ҳақидаги нотўғри маълумотни олиб ташламаган.
Шунга қарамай, Британия ҳукумати ҳақиқатан ҳам Саддам Ҳусайн раҳбарияти Нигердан уран сотиб олишга уринганини ва бу борадаги разведка маълумотлари асосли бўлганини таъкидламоқда.