Кеча тунда Афғонистоннинг Асадобод ва Қандаҳор ҳудудларида номаълум шахслар АҚШ бошчилигидаги иттифоқдош кучларга қарши ҳужумлар қилишди.

Талофатлар ҳақида маълумот берилмади.
Ушбу ҳужумлар АҚШ марказий қўмондонлиги янги бошлиғи генерал Жон Абизаиднинг Афғонистон сафарига тўғри келди. АҚШ генерали бугун Кобулда Афғонистон президенти Хамид Карзай ва мамлакатдаги коалиция кучларининг қўмондонлари билан учрашди.
Айни пайтда, бугун Афғонистон Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим Тожикистонга борди.
Фаҳимнинг икки кунлик Душанбе сафари давомида Афғонистон ва Тожикистон ўртасида терроризм ва наркотиклар контрабандасига қарши кураш, шунингдек ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.