Ироқнинг собиқ ахборот вазири Муҳаммад ас-Саҳаф 1985 йили Швецияга қочиб ўтган ироқлик жосуснинг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда.

Стокгольм полицияси вакилининг хабар беришича, ас-Саҳафнинг Швециядан паноҳ қидирган Мажид Ҳусайнни ўлдирилишига алоқадорлигини исботловчи далиллар қўлга киритилган.

Ҳусайн ўлдирилганидан кўп вақт ўтмай ас-Саҳаф Ироқнинг Стокгольмдаги элчиси этиб тайнланади.

Муҳаммад ас-Саҳаф кенг жамоатчиликка Ироқдаги ҳарбий амалиётлар ҳақида ноҳолис ахборот тарқатиш орқали танилди. Урушдан сўнг у Араб Амирликларидан қўним топди. Собиқ вазир АҚШ томонидан қидирилаётган Ироқ амалдорлари рўйҳатига киритилмаган.