Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил аскари ўтиб кетаётган автомобилни ўққа тутди.

Натижада автомобил ичидаги беш ёшли фаластинлик бола нобуд бўлди. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум.
Нобуд бўлган боланинг икки опаси яраланган. Воқеа Бартаа қишлоғи ёнидаги назорат пости ёнида содир этилди. Исроил қўмондонлигининг маълум қилишича, бу ходиса юзасидан тергов ишлари бошланган.