Ироқдаги Америка ҳарбийлари бугун мустақил журналистларга Саддам Ҳусайннинг куни-кеча жангда ўлдирилган икки ўғли Удай ва Қусай жасадларини намойиш этишди.

АҚШ расмийларига кўра, бу Саддам Ҳусайннинг ўғиллари ҳақиқатан ўлгани ҳақидаги шубҳаларнинг йўқолишига ёрдам беради. Кеча Удай ва Қусай жасадлари кўплаб халқаро телеканаллар орқали намойиш этилди.

Американинг Ироқдаги фуқаролик маъмурияти бошлиғи Пол Бремер, Удай ва Қусайни бартараф этиш операцияси Ироқда ҳавфсизлик мустаҳкамланишига таъсир этади, дея баёнот қилди.