Филиппин пойтаҳти Маниеллада қўзғолон кўтарган 200 исëнчидан 50 нафари ҳукуматга таслим бўлди.

Бундан авал Филиппин президенти Глория Арройо тижорат марказини ишғол қилган исëнчиларга қарши ултиматум эълон қилганди. Қўзғолончи ҳарбийлар кеча пойтахтдаги тижорат марказини ишғол қилиб, унга элтувчи барча йўлларга мина қўйишди.
Қўзғолончилар ҳукумат истефосини талаб қилишмоқда.
АҚШ, Австралия, ва бошқа бир қатор Европа мамлакатлари ҳукуматлари Филиппин президентини қувватлаб, юзага келган можаро тинч йўл билан ҳал қилинишига умид билдирдилар.