Бугун Афғонистоннинг шимолий минтақасида 320 килограмм кўкнор ва героин мусодара қилингани ҳамда наркотиклар контрабандаси билан шуғулланган 5 одам ҳибсга олингани маълум қилинди.

Айни пайтда, кеча тунда Хелманд вилоятида олти нафар афғон полициячиси ўлдириб кетилгани билдирилди. Ушбу ҳужум Толибон қолдиқлари томонидан уюштирилган, деб тахмин этилмоқда.