Исроил Бош вазири Ариэл Шарон бугун Вашингтонга борди.

Эртага Оқ уйда Шарон ва АҚШ президенти Жорж Буш Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик режасини муҳокама қиладилар.
Айни пайтда, Исроил расмийлари 540 фаластинлик маҳбус яқинда озод этилишини маълум қилдилар. 3 ой давомида исроилликларга ҳужум қилмаслилигини билдирган Фаластин жангари гуруҳлари барча фаластинлик маҳбуслар озод этилишини талаб қилмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳозирда Исроил қамоқхоналарида олти мингдан ортиқ фаластинлик маҳбус сақланмоқда.