Тожикистон Олий суди Би-Би-Си ва Россиянинг ОРТ телеканали мухбирлари қотилларини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Олий суд раиси Махмадали Ватановнинг маълум қилишича, икки киши – Актам Тоҳиров ва Нозирбек Давлатовлар собиқ дала қўмондони, 1997 йилда ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган Эшон Нозим буйруғига биноан ҳаракат қилганлар.
Тоҳиров ва Давлатовлар 1995 йилда Би-Би-Си мухбири Мухлиддин Олимпур, 1996 йилда эса ОРТ телеканали мухбири Виктор Никулинни ўлдирганлар.
Суд Тоҳировни 22 йил, Давлатовни эса 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Би-Би-Си мухбири қотиллигида воситачилик қилган Насрулло Шарипов 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Никулин ўлимига даҳлдор яна бир киши ҳамон қидирувда.