АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги "Ал-Қайда" шу йил ёз ойларида халқаро йўналишларда учадиган учқичларда террорчилик амалиёти содир этиши мумкинлигидан огоҳ этди.

Бу борада тақдим этилган ҳужжатда баён қилинишича, террорчилик амалиётлари Америка Қўшма Штатлари, Ғарбий Европа ва Австралия худудларида содир этилиши мумкин. АҚШ махсус ҳизматлари бу борада турли манбаалардан маълумот олганликларини билдиришди.