Фаластин ва Исроил расмийлари Ғарбий соҳилнинг икки ҳудудидан Исроил қўшинларини олиб чиқиш масаласида келиша олмадилар.

Исроил Мудофаа вазири Шаул Мофаз бу ҳақда яна музокаралар ўтказилишини билдирди.
“Кеча биз Фаластин Хавфсизлик бошқармаси бошлиғи жаноб Муҳаммад Даҳлан билан учрашдик ва маълум масалаларни муҳокама қилишни давом эттириш ҳақида қарор бердик”¸ - деди Шаул Мофаз.
Мазкур учрашув давомида Исроил Иерихон ва Қалқилия ҳудудларидан ўз қўшинларини олиб чиқишни таклиф этди.
Фаластин расмийлари ушбу таклифни рад этдилар. Улар бунинг ўрнига Рамаллох шаҳридан Исроил кучлари олиб чиқилишини талаб этишмоқда.