Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар 6дан 12 августгача Қозоғистон ва Хитойда ҳарбий машқлар ўтказадилар.

Бу ҳақда маълумот берган Қирғизистон Мудофаа вазирлигига кўра¸ ҳарбий машғулотлар Қозоғистоннинг Семипалатинск ҳудудида бошланиб¸ Хитойнинг Шинжон вилоятида якунланади.
Шинжондаги ҳарбий машқларда фақат Қирғизистон ва Хитой аскарлари қатнашиши билдирилди.
Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлса-да¸ ушбу ҳарбий машқларда қатнашмаслиги маълум қилинди.