АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Болтонга кўра¸ агар Шимолий Корея ядровий қуроллар яратиш орқали ўз хавфсизлигини мустаҳкамлашни ўйлаëтган бўлса¸ жиддий хато қилади.

Бугун Сеулда чиқиш қилган Болтон Шимолий Кореяни ўзининг ядровий қуроллар яратиш дастуридан воз кечишга ундади. АҚШ расмийси шунингдек¸ Шимолий Кореянинг ядровий дастури масаласи бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш учун Пхенян ҳукуматини Қўшма Штатлар билан кўп томонлама музокараларда қатнашишга чақирди.