АҚШ президенти Жорж Бушга кўра¸ Ироқдаги Америка ҳарбийлари Ироқнинг ҳокимиятдан четлаштирилган президенти Саддам Ҳусайнни яқинда қўлга тушириши мумкин.

Аммо Америка раҳбари Саддам Ҳусайн қачон қўлга олинишини аниқ айта олмаслигини билдирди.
Президент Буш Ироқдаги вазият аста-секин нормаллашаëтганини ҳам қайд этди.
Аммо Ироқдаги Америка ҳарбийларига ҳужумлар давом этмоқда. Бугун Бағдодда юз берган ҳужум оқибатида яна бир Америка аскари ҳалок бўлди ва камида икки аскар яраланди.