Чеченистоннинг Аргун шаҳрида, бугун дала қўмондони Абдул Ҳалим отрядини қидириш бўйича махсус операция бошланди.

Ҳарбийларнинг маълум қилишларича, чеченлардан ўнга яқин одам ўлдирилган. Россия аскарлари орасидаги қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Кеча Аргун шаҳри ёнида чеченларнинг қуролли гуруҳи назорат постига ҳужум уюштирган. Икки соат давом этган отишма давомида бир милиция ходими нобуд бўлган, иккитаси яраланган.

Веденск туманида ўтган кеча Россия автоколоннаси пистирмага дуч келган. Машиналар ўққа тутилиши натижасида икки Россия аскари ва икки нафар милиция ходими нобуд бўлган.