Америка ҳарбийлари Саддам Ҳусайн ўғилларининг жасадларини Ироқдаги Қизил Ярим ой қўмитасига топширдилар.

Ҳусайннинг икки ўғли — Удай ва Қусай 22 июль куни Америка аскарлари томонидан Мосул шаҳрида ўтказилган операция пайтида ўлдирилган.
Бугун АҚШ марказий қўмондонлиги бахтсиз воқеа туфайли Бағдодда бир Америка аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. Аскар ироқликларнинг оилавий байрам пайтида осмонга узган ўқидан ҳалок бўлган.