Жума куни Моздокдаги ҳарбий госпиталда содир этилган портлаш натижасида, сўнгги маълумотларга кўра 40 киши нобуд бўлган, 80 яраланган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг хабар беришича, яраланганлардан олти нафари ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Айни пайтда ҳукумат вакили Михаил Шаталов қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги ҳақидаги ҳавотирини билдирди. Портлаш содир этилган жойда тозалаш ишлари давом этмоқда.
Жума куни кечки пайт госпиталь ҳудудига ҳудкуш ҳайдовчи бошқараётган КамАЗ юк ташувчи машинаси кириб келган. Содир этилган портлаш қуввати бир тонна тротил қувватига тенг. Даволаш корпуси ва унинг ёнидаги чодирлар вайрон бўлган.
4-август Шимолий Осетияда мотам куни деб эълон қилинди.