АҚШ Марказий қўмондонлиги Ироқдаги коалиция ҳарбийлари орасида Саддам Ҳусайннинг компьютерда чиқарилган беш хил суратини тарқатди.

Суратларда Ҳусайн ёшроқ, кексароқ ҳамда соқол-мўйлабли ва соқол-мўйлабсиз акс эттирилган.
Америка қўмондонлиги вакилларига кўра, суратлар қаердалиги ҳамон номаълум бўлган Ироқнинг собиқ президентини топишда ёрдам бериши мумкин.