Шимолий Корея расмийлари, АҚШ томонидан Пхеньяннинг ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйиш борасидаги ҳар қандай уриниш, режалаштирилган кўп томонлама музокараларнинг барбод бўлишига олиб келишини маълум қилдилар.

Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги томонидан тарқатилган маълумотда айтилишича, АҚШнинг бундай ҳаракатлари “жиддий жиноят” сифатида кўрилади ва урушга олиб келиши мумкин.
Кеча Шимолий Корея ўз ядровий дастури бўйича кўп томонлама музокараларга розилик билдирди. Бу музокараларда Шимолий Корея, Жанубий Корея, АҚШ, Россия, Хитой ва Япония расмийлари иштирок этади.
Аввалроқ Пхеньян АҚШ билан икки томонлама музокаралар ўтказиш талабини билдираётган эди.