Покистонда юз берган кучли портлаш оқибатида энг камида 52 киши ҳалок бўлди ва 150 киши эса оғир яраланди.

Портлаш ўтган тунда узоқ қишлоқлардан биридаги портловчи мода сақланаëтган омборда содир бўлди.
Расмийлар қурбонлар сони айтилаëтганидан ҳам кўп бўлиши мумкинлигидан ҳавотир билдиришмоқда.
Маҳаллий йўл қурувчилар динамит сақлайдиган омборда ëнғин бошланган. Омборда портловчи моддалар борлигидан беҳабар аҳоли эса ўт ўчиришга киришган.
Ëнғин қисқа электр туташуви оқибатида содир бўлгани айтилмоқда.