Испанияда содир бўлган бешта портлаш юзасидан Баск-сепаратчи ташкилоти жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Портлашлар мамлакатнинг турли ҳудудларида¸ шу жумладан Андалузияда содир бўлганди. Портлашлар оқибатида бир неча киши ярадор бўлганди.
Шунингдек Баск-Сепаратчилар ташкилоти тарафидан матбуотда эълон қилинган баëнотда Батасун Баск партияси билан келишувни бекор қилган¸ Тур де Франс велопойга ташкилотчилари танқид остига олинади. Келишувда велопойга ташкилотчилари тарафидан¸ мусобақа мобайнида Баск тилини оммалаштириш тадбирлари кўзда тутилганди.