Тбилисида икки мухолиф партия фаоллари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди.

Муштлашув натижасида 20 киши тан жароҳати олган 10 киши касалхонага жойлаштирилган.

Маълумотларга кўра, муштлашув “Самшбло” уюшмасининг “Грузия лейбористлар партияси” қароргоҳи ёнида норозилик акцияси уюштириши туртки берган.

“Самшбло” вакиллари лейбористлардан бири, Грузиянинг собиқ алоқа вазири Фридон Инжияни давлат мулкини ўғирлашда айблашмоқда.