Чеченистоннинг Ачхой-Мартан туманидаги Самашки қишлоғи фуқаролари “Кавказ” федерал трассасини тўсиб қўйдилар.

Қишлоқ фуқаролари куни-кеча ўғирлаб кетилган 16 ёшли Эльза Кацаевани топишни ва жиноятни содир этганларни жазолашни талаб қилишди.

Маълумотларга кўра, ўтган шанба куни бошланган норозилик чиқишлари уч кундан буён тўхтовсиз давом этмоқда.