Афғонистондаги ўзбек генералиАбдул Рашид Дўстим бир нечта отрядларини тарқатиб юборганини малум қилди.

Айни пайтда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб турувчи генерал Дўстимнинг айтишича, мингга яқин жангчилар қуролларини топшириб, Кобулдаги доимий армия сафига қўшилиш учун йўл олганлар.
Расмий Кобул режасига кўра, қуролсизлантириш амалиёти қуролланган гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувларга якун ясаши лозим. Аммо Дўстим билан рақобатда бўлган дала қўмондонлари янги тўқнашувлар учун жавобгарликни унинг ўзига юклашмоқда.