Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос ўртасида эртага ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди.

Исроил қамоқҳоналарида сақланаëтган фаластинлик маҳбусларни озод қилиш масаласида чиққан келишмовчилик мазкур учрашувнинг бекор қилинишига сабаб бўлди.

Исроил эртага тахминан 350 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак. Аммо Фаластин расмийларига кўра¸ Исроил ҳукумати аслида 540 нафар фаластинликни озод қилишга рози бўлган эди.

Исроил ҳукумати Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббосни жангариларга қарши етарли чоралар кўрмаëтганликда айблади.