Бугун Индонезия пойтахти Жакартада юз берган кучли портлаш оқибатида камида 13 одам нобуд бўлди ва 140дан ортиқ киши яраланди.

Индонезия расмийларига кўра¸ Жакартадаги бир меҳмонхонанинг пастки қаватида худкуш-террорчи машинада ўзини портлатган. Уларнинг айтишларича¸ ҳужумдан кўзланган мақсад¸ Американинг Индонезиядаги манфаатларига зарар етказиш бўлган.

Бугун Жакартада қисман вайрон бўлган кўп қаватли “Марриот” меҳмонхонаси Америкага қарашли бўлиб¸ унда фирмаларни идоралари ва бир неча элчихона жойлашгани билдирилди.