Бугун Хиросимага АҚШ атом бомбаси ташланганига 58 йил тўлди.

Шу муносабат билан Херосимада 10 000 киши хотира маросими ўтказди.

Маросимда иштирок этган Япония Бош вазири Коидзуми, яна бир бор, унинг мамлакати атом қуролининг буткул йўқ қилиниши тарафдори эканлигини таъкидлади.

1945 йили 6 августда Хиросимага атом бомбаси ташлангани оқибатида 140 минг киши нобуд бўлган, 100 минг фуқаро эса нурланиш дардига чалинган эди. Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларининг ташланиши 1945 йил 15 августда Япониянинг таслим бўлишига ва Иккинчи Жаҳон урушининг тугашига олиб келди.