Европада жазирама иссиқ қурбонлари сони ортиб бормоқда.

Испания ва Португалияда ўтган кеча-кундуз давомида беш киши, Германияда эса тўрт киши иссиқдан нобуд бўлди.

Ҳарорати 40 даражадан ортиқ, дейилаётган Францияда бундай ҳолат иккинчи жаҳон уруши давридан буён илк бор кузатилаётгани айтилмоқда. Словенияда эса бу ҳолат сўнгги юз йилда биринчи марта кузатилаётгани таъкидланмоқда.

Жазирама иссиқ ўрмон ёнғинларига сабаб бўлмоқда. Айни дамда Италия, Польша, Хорватия, Испания ва Франция ўрмонларида ёнғин давом этмоқда. Португалиядаги ёнғин ўн минг гектар ўрмонни нобуд қилган. 11 киши нобуд бўлган. Ҳукумат расмийлари мамлакатни табтий офат ҳудуди, дея эълон қилишди ва дунё ҳамжамиятидан ёрдам сўрашди.