Афғонистон шимолидаги Гилманд шаҳарчасида афғон ҳарбийларига нисбатан ҳужум уюштирилди.

Ҳужум оқибатида олти нафар афғон аскари ва бир ҳайдовчи нобуд бўлди. Ҳужум толиблар қолдиқлари томонидан уюштирилди, деган таҳминлар мавжуд.
Маълумотларга кўра, 40 чоғли шахс машиналарда афғон ҳарбийлари жойлашган бинога бостириб кирган.
Мазкур ҳужумдан сўнг Америка авиацияси Гардез шаҳри ёнидаги тоғли ҳудудларни бомбардимон қилди.