Украина бугун Ироқдаги тинчлик сақловчи кучлар сафига ўз ҳарбийларини юбормоқда.

340 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи дастлаб Қувайт ҳудудида тайёргарлик машқларини ўташади. Шундан сўнг Ироқ шарқидаги Васит қишлоғига юбориладилар. Бу ҳудуд Польша ҳарбийлари томонидан назорат қилинмоқда.
Жами бу ерда Украинанинг 1800 нафар ҳарбий хизматчиси жойлаштирилади.