Россия Бош вазири Михаил Касянов бугун ҳукуматга мамлакат иқтисодиёти юзасидан ҳисобот бериб, жорий йилда инфляция 12 фоиздан ошмаслигини таъкидлади.

Касяновга кўра, шу йилнинг биринчи ярмида Россия ялпи ички маҳсулоти 7,2 фоиз, саноатдаги ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 фоизга ўсган. Бу ўтган йилнинг биринчи ярми кўрсаткичларидан икки баробар кўпдир.
Шу билан бирга Россияга ётқизилаётган хорижий сармоялар ҳажми 12 фоизга ошган.
Касянов бу ўзгаришларни ижобий баҳоласа-да, улар узоқ муддатли эмаслигини айтиб ўтди.