Бразилиядаги қамоқхонадан 80 дан ортиқ маҳбус қочишга муваффақ бўлган.

Маҳбуслар 50 метр узунликдаги ер ости йўли кавлаб турма девори ëнидан чиқиб қочишган.
Жуфтакни ростлган 84 маҳбусдан фақат учтаси қайта қўлга олинган. Улардан биттаси қамоқдан чиққан заҳоти ўғирлик қилаëтиб қўлга тушган.