Исроил расмийлари Фаластин ҳудудидаги вазиятни ҳатарнок деб ҳисоблашмоқда.

Исроил ташқи ишлар вазири Силван Шалом фаластин муҳторияти билан барча дипломатик алоқалар тўҳтатиб қўйилганлигини билдирди. Жума куни икки жангари Ғазо секторида исроилликлар тарафидан ўлдирилгандан кейин Фаластиндаги Хамас радикал гуруҳи қасос олинишини билдирганди. Отишма чоғида бир Исроил ҳарбийси ҳам ҳалок бўлганди. Ҳамас гуруҳининг бу таҳдидан кейин Исроил ташқи ишлар вазирлиги баëнот чиқарди.
Исроил Ташқи ишлар вазири Фаластин ҳукуматини терроризмни тизгинлай олмагани ва экстремистларни қуролсизлантиришга қодир эмасликда айблар экан¸ Иордан дарëси чап соҳили бўйлаб тикланаëтган ҳавфсизлик девори қурилиши давом этишини билдирди.
Муҳторият вакиллари ўз навбатида Исроил ҳатти ҳаракатлари тинчлик жараëнига ҳалақит беришини айтишмоқда