Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида¸кўрилган ҳавфсизлик чораларига қарамасдан¸ оммавий тартибсизликлар давом этмоқда.

Мамлакатдаги Британия ҳарбийлари оломонни тўҳтатиш учун ҳавога қараб ўт очмоқда.
Оммавий тартибсизликлар шанба куни бошланганди. Бензин қимматлиги ва электр таъминотидаги узилишлардан норози бўлган аҳоли ëнилғи қуйиш шоҳобчаларини вайрон қилиб¸ автомобилларга ўт қўймоқда.
Британия қўмондонлиги вакили бугундан бошлаб бензин олибсотарлиги устидан назорат ўрнатилажагини маълум қилди. Ҳарбийлар вакили¸ электр тақчиллиги илгари ҳеч кўрилмаган 50 даражалик жазирама иссиқ оқибати эканлигини таъкидлади.