Бугун Пекин ва Токиода Россия¸ Хитой ва Япония расмийлари Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар яратиш дастури борасидаги олти томонлама музокараларни муҳокама қилдилар.

Шу ой охирида Пекинда ўтказилиши режалаштирилган мазкур музокараларда¸ Шимолий ва Жанубий Корея¸ Хитой¸ Япония¸ Қўшма Штатлар ва Россия расмий номоëндаларининг қатнашиши кутилмоқда. АҚШ маъмурияти Шимолий Кореяни 1994 йилги шартномага хилоф равишда¸ ядровий қуроллар яратишга уринаëтганликда айбламоқда.